Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг «Лион» клуби латерали Николас Тальяфико ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Манба берган маълумотларга кўра, 33 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга иккита Европа клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап Англиянинг «Ноттингем Форест» ва Испаниянинг «Депортиво» клублари ҳақида бормоқда.
Николаснинг «тўқувчилар» билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
ЖЧ-2026 да тажрибали ҳимоячи Аргентина терма жамоаси сафида олтита ўйинда майдонга тушди. Финалда «альбиселесте» 19 июль куни Испанияга қарши баҳс олиб боради.













