Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Челси»да Энцо Фернандес бўйича таклифлар йўқ

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Энцо Фернандес «Челси»да қолиши мумкин.

Журналист Киран Гиллнинг маълумотларига кўра, Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши кўрсатган ёрқин ўйинидан кейин ҳам «кўклар» хавбек трансфери бўйича бошқа клублардан ҳозирча ҳеч қандай таклиф олмаган. Бунга «Челси» футболчини сотишдан истаётган сумма сабаб бўлиши мумкин.

Энцо Фернандес 2023 йилда «Бенфика»дан «Челси»га 121 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда аргентиналик футболчи Лондон клуби сафида барча турнирларда 54 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:15, 19.07.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик