Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

ЖЧ-2026: Финал чипталари нархи 2 миллион долларга етди

Баҳо:
+1 | -2

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ўтадиган ЖЧ-2026 финали АҚШ тарихидаги энг қиммат спорт мусобақасига айланди. Лионел Месси ва ёш иқтидор эгаси Ламин Ямал тўқнаш келадиган ушбу учрашув бошланишига бир суткадан камроқ вақт қолганда, қайта сотиш бозорида чипталар нархи ақл бовар қилмас даражага — 2 миллион доллардан ошиб кетди.

17-июль, жума кунига келиб ФИФА расмий платформасида саноқли жойлар қолган ва улар 32 000 доллар атрофида баҳоланган эди. Бироқ норасмий олибсотарлар бозорида нархлар 10 000 доллардан бошланиб, энг қиммати 2,3 миллион долларгача кўтарилди. Бунга АҚШда чипталарни қайта сотиш қоидаларининг ўта эркинлиги катта таъсир қилди.

ФИФА ушбу мундиалда илк бор талабга қараб ўзгарувчи “динамик нархлар” тизимини жорий қилди. Дастлабки нархлар 575 доллардан бошланган бўлса-да, ўйинларга бўлган катта қизиқиш нархларни янада қимматлашига сабаб бўлди. Шунга қарамай, гуруҳ босқичида стадионларнинг 99,7 фоизи мухлислар билан тўлди.

Аммо инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳамда мухлислар уюшмалари бу ҳолатни кескин танқид қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, визадаги қатъий тўсиқлар ва чипталарнинг ўта қимматлиги сабабли ФИФА ваъда қилган оммабоп жаҳон чемпионати аслида фақатгина “саноқли бадавлат инсонлар байрами”га айланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2026 финал учрашуви бугун, 19-июльдан 20-июльга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Метлайф” стадионида старт олади.

Киритилди: 17:35, 19.07.2026.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик