Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Клинсманн ЖЧ финали ҳақида: «Фаолиятингни якунлаганингдан кейин ҳам сени айнан шу ўйин туфайли эслашади»

Баҳо:
+ | -

Германиялик собиқ ҳужумчи Юрген Клинсманн жаҳон чемпионати финалида иштирок этишни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган тажриба деб ҳисоблайди.

Клинсманн ГФР терма жамоаси таркибида финал учрашувида Аргентинани мағлуб этиб (1:0), ЖЧ-1990 олтин медалларини қўлга киритган. Бугун аргентиналиклар ЖЧ-2026 финалида Испания жамоасига қарши майдонга тушишади.

«Ушбу учрашувнинг ноёблиги шундаки, унинг барча иштирокчилари бир нарсани тушунишади: бундай воқеа ҳаётда фақат бир марта содир бўлиши мумкин. Воқеанинг миқёси жуда улкан. Бу ҳамма — футболчилар, мураббийлар, ходимлар ва мухлислар орзу қиладиган нарса: ўз мамлакатини жаҳон чемпионати финалида кўриш.

Сен бунга тайёргарлик кўрасан, бутун турнирдан ўтасан, юқори кайфият ва яхши тонусда бўласан, чунки финалга чиққан ҳар икки жамоа ҳам у ерга тасодифан келиб қолмаган. Жамоанг учун ишни охиригача етказиш муҳим: ҳаяжонни енгиш, мувозанат ва хотиржамликни сақлаш, ҳатто маълум маънода содир бўлаётган воқеалардан завқланиш керак. Аммо буни айтиш қилишдан кўра осонроқ.

Имкон қадар ўйин режасига амал қилиш ва жамоа учун ўз вазифанг бажаришинг лозим... Совуққонлик ва ички мувозанатни сақлаш зарур. Бу ерда кўплаб омиллар иштирок этади, лекин, қоида тариқасида, якунда маҳорат ғалаба қозонади.

Ғалаба қозонилган лаҳзада сен содир бўлаётган воқеаларни охиригача англаб етмайсан... Кейин кунлар ва тунлар давомида тўхтовсиз байрам бошланади. Ҳақиқий англаш фаолият якунланганидан кейин келади: бошқа ишлар билан шуғулланаётганингда, ўша финални кўрган одамлар сени умрбод айнан шу ўйин туфайли эслаб қолишларини тушунасан.

Ҳатто бошқа мамлакатлардаги футбол мухлислари ҳам сенга ўша лаҳзада қаерда бўлганликлари ва нима иш қилаётганликларини гапириб беришади. Бу сен билан бир умр қолади — ва жаҳон чемпионатидаги ғалабанинг ҳайратланарли хусусияти ҳам айнан шунда. Нима бўлишидан қатъи назар, у сенинг ҳаётингни ўзгартиради», — деди Клинсманн.

Киритилди: 19:00, 19.07.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик