«Арсенал» Вильям Салибанинг белидаги жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиққани борасидаги хавотирлар туфайли янги марказий ҳимоячи қидирувини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, «канонирлар» «Астон Вилла»дан Эзри Конса ва «Вест Хэм»дан Константинос Мавропаносни сотиб олиш вариантини кўриб чиқишмоқда.
Салиба Жаҳон чемпионати – 2026 ярим финали доирасидаги Франция ва Испания (2:0) ўртасидаги ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Хабар қилинишича, 25 ёшли футболчи тўрт-беш ойни ўтказиб юбориши мумкин. Шунингдек, Салиба дунё биринчилигини умуртка поғонасининг синиши билан ўтказгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди.













