Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Луис де ла Фуэнте жаҳон чемпионати финали олдидан ва ўйин давомида футболчиларига нима деганини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан ҳамда ўйин давомида футболчилари билан бўлган суҳбат тафсилотлари ҳақида гапирди.

Испания финалда Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.

«Мен уларга шундай дедим: “Жаноблар, биз тарих билан учрашув остонасидамиз ва унда биринчи бўлишимиз шарт!”

Ўйиндан кейин бир қатор футболчилар жамоанинг кейинги мақсадлари ҳақида сўрашди. Мен эса сентябрь ойида навбатдаги учрашувлар кутаётганини айтдим. Ҳали қўлга киритишимиз керак бўлган ютуқлар жуда кўп.

Қўшимча вақтда эса футболчиларга худди шу тарзда ўйнашда давом этишларини эслатдим, чунки биз рақибдан устун эдик», — деди де ла Фуэнте Marca нашрига берган интервьюсида.

Испания шу тариқа ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионлигига эришди. Терма жамоа илк бор 2010 йилги мундиалда бош совринни қўлга киритган эди.

Аргентина эса амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ўз унвонини ҳимоя қила олмади ва мусобақани кумуш медаллар билан якунлади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:41, 20.07.2026.
Ўқилди: 1571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик