Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Жозе Моуринью Испаниянинг Аргентина устидан қозонган ғалабасига баҳо берди

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Испаниянинг Аргентина устидан 1:0 ҳисобида қозонган ғалабаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу Испаниянинг ажойиб ўйини бўлди. Улар нафақат жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди, балки финалдаги ҳар бир муҳим вазиятни ҳам назорат қилишди. Ростини айтсам, бу мен ва Аргентинага мухлислик қилган дўстларим учун ўйинни бироз зерикарли қилди. Чунки Испания назоратни йўқотаётгандек кўринган бирор вазият бўлмади.

Фарқ фақат техник маҳоратда эмас, балки интизомда ҳам эди. Испания тўп назоратида устунлик қилди, барча узатиш йўлларини ёпди ва Аргентинага ўзи истаган суръатда ўйнаш имконини бермади. Улар рақибни ҳурмат қилди, аммо ҳеч қачон ундан қўрқмади.

Жамоа амалдаги жаҳон чемпионларини мундиал финалида оддий жамоадек кўрсатиб қўя олса, бунинг ўзи ҳаммасини англатади. Испания бу ғалабага тўлиқ муносиб эди. Улар биринчи ҳуштакдан тортиб сўнгги ҳуштаккача энг яхши жамоа бўлишди ва футболда ҳамон ўйинни назорат қиладиган жамоа ғалаба қозонишини, шунчаки машҳур номлар эмаслигини исботлашди», — деди Моуринью.

Эслатиб ўтамиз, финалдаги ягона голни Луис де ла Фуэнте шогирдлари сафида Ферран Торрес учрашувнинг 106-дақиқасида киритган эди.

Бу ғалаба Испания терма жамоаси учун тарихдаги иккинчи жаҳон чемпионлиги бўлди. Испанлар бунгача илк бор 2010 йилги мундиалда бош совринни қўлга киритган эди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 12:03, 20.07.2026.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик