Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Squawka: Испания ноёб рекорд қайд этган ҳолда жаҳон чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида Аргентинани мағлуб этди (1:0). «Қизил фурия» турнирни мағлубиятсиз ўтказибгина қолмай, балки ўйинлар давомида бирор марта ҳам ҳисобда мағлуб бўлаётган ҳолатга тушмади. Squawka маълумотларига кўра, бунгача фақат Италия (1938 ва 1982 йилларда) ва Германия (1990) терма жамоалари мундиал давомида бирор дақиқа ҳам ҳисобда ортда қолмасдан чемпионликни қўлга киритган эди.

Луис де ла Фуэнте жамоаси ЖЧ-2026 даги 8 та учрашувда атиги 1 та гол ўтказиб юборди — у ҳам чорак финалда Бельгиядан. Ўшанда бельгияликлар ҳисобни тенглаштирган эди, бироқ ўйин сўнгида испанлар яна гол уриб, ғалабани илиб кетишди (2:1).

Испания ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Биринчи чемпионлик 2010 йилга тўғри келади.

Киритилди: 12:14, 20.07.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик