«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Максанс Лакруа фаолиятини катта эҳтимол билан «Челси»да давом эттиради.
Клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга яқинлашмоқда. TEAMtalk хабарларига кўра, «аристократлар» «бургутлар»нинг талабларини деярли қондиришган. Битимнинг тахминий қиймати 55 миллион фунт стерлингини (деярли 65 миллион евро) ташкил этади.
Аввалроқ «Челси» франциялик футболчининг ўзи билан келишувга эришган эди. 26 ёшли марказий ҳимоячи Хаби Алонсо жамоасига қўшилишни хоҳлайди ва клублар трансфернинг барча шартларини келишиб олишини кутмоқда.
Максанс Лакруа «Кристал Пэлас» сафида жами 98 та ўйин ўтказиб, тўрт мартадан гол урган ва голли узатмани амалга оширган.













