Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Рома» «Вест Хэм» вингери товон пулини тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Рома» «Вест Хэм» вингери Крисенсио Саммервилль учун товон пулини тўлашга тайёр. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

«Вест Хэм» АПЛдан тушиб кетганидан кейин ўз етакчиларидан бирини сотишни кўриб чиқишга мажбур бўлган эди. Футболчининг трансфери деярли шубҳа туғдирмаяпти, бироқ аниқ товон пули миқдори номаълумлигича қолмоқда. Инглиз оммавий ахборот воситалари ва Il Tempo уни 53 миллион еврога баҳоламоқда, журналист Альфредо Педулла эса сумма 50 миллиондан кам эканини айтмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, сотиб олиш банди фақат кейинги 2 кун давомида амал қилади. Футболчи аллақачон «Рома» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. 24 ёшли нидерландияликнинг маоши бонусларсиз мавсумига тахминан 4 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган мавсумда Саммервилль 34 та ўйинда 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:25, 20.07.2026.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик