«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаради.
L’Equipe нашрининг хабар беришича, «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳали маълумот ОАВга сизиб чиқишидан олдинроқ, бир неча ой муқаддам Зидан Дидье Дешамнинг ўринбосари бўлишини билган. Зидан ва Мбаппе бир-бирларини яхши билишади ва бир неча йилдан бери ажойиб муносабатларни сақлаб келишмоқда. Зинединнинг асосий мақсади — Франция терма жамоаси сардори билан ишончли муносабат ўрнатишдир.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан 2021 йилдан бери ишсиз юрибди. У «Реал»ни 2016 йилдан 2018 йилгача ҳамда 2019 йилдан 2021 йилгача бошқарган. Унинг раҳбарлиги остида Мадрид клуби 11 та трофейни қўлга киритган, улар орасида учта Чемпионлар Лигаси кубоги ҳам бор.













