Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Адейеми ўрнига номзод топди

Баҳо:
+ | -

«Монако» ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Экрем Конурнинг хабарига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби форвардни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. «Арилар» америкалик футболчини «Барселона»га ўтишни деярли келишиб олган Карим Адейемига ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Фоларин Балогун «Монако»га 2023 йилда «Арсенал»дан 30 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг монегасклар билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи 43 та ўйин ўтказиб, уларда 19 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали америкалик футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:10, 20.07.2026.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик