«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ форварди Кевин Киган 75 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
«Кевин Киганнинг 75 ёшида вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Кевин саратон хасталиги билан курашаётган эди ва ҳаётининг сўнгги дақиқаларида унинг ёнида рафиқаси ҳамда қизлари бўлишди. Икки карра «Олтин тўп» соҳиби бўлган Кевин севикли турмуш ўртоқ, ота ва бобо эди. Оила Кевиннинг ажойиб тиббий жамоасига кўрсатилган барча ёрдам учун миннатдорчилик билдиради. Бу жуда оғир дамлардир ва биз шундай пайтда шахсий ҳаётимизга ва сукунатимизга ҳурмат билан қарашингизни сўраймиз», — дея Киган оиласининг мурожаатини журналист Кит Дауни X ижтимоий тармоғида келтирмоқда.
«Ливерпуль» билан Кевин Киган уч марта Англия чемпиони бўлган, мамлакат Кубогини ва икки марта миллий Суперкубокни қўлга киритган. Мерсисайдликлар билан халқаро майдонда футболчи Чемпионлар кубоги ва УЕФА Кубогини (икки марта) ютиб олган. «Гамбург» билан эса Киган Германия чемпионати ва Кубогида зафар қучган.













