«Бавария» ўз расмий сайти орқали футболчи билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Конрад Лаймер 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги меҳнат шартномасига имзо чекади.
29 ёшли Лаймернинг асосий позицияси — ўнг қанот ҳимоячиси. Шу билан бирга, австриялик футболчи марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашга қодир.
Конрад Лаймер 2023 йилнинг ёзидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу уч мавсум давомида футболчи 136 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва 21 та голли узатмани ёзиб қўйди.
«Бавария» 2026/2027 йилги янги мавсумдаги илк ўйинини 22 август куни ўтказади. Шу куни мюнхенликлар Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши майдонга тушадилар.













