Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Испанияда ЖЧ-2026 ғалабасини нишонлаш чоғида 80 дан ортиқ одам жароҳатланди, икки киши вафот этди

Баҳо:
+ | -1

2026-йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасининг ғалабаси мамлакат бўйлаб кенг нишонланди. Бироқ ушбу оқшом кўплаб кўнгилсиз ҳодисалар билан якунланди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳатланди, камида 12 киши қўлга олинди.

Мадридда етти киши ҳибсга олинди. Улардан беш нафари нафрат қўзғаш, яна икки нафари жамоат тартибини бузиш ва полиция талабига бўйсунмаганликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, 36 нафар жароҳатланган шахс шифохонага олиб борилди.

Барселонада уч киши ўғриликда гумонланиб қўлга олинди. Шифокорлар 29 кишига тиббий ёрдам кўрсатган, улардан беш нафари шифохонага ётқизилган.

Саламанка провинциясидаги Сюдад-Родриго шаҳрида байрам пайтида фаввора қулаб тушиши оқибатида 13 ёшли бола ҳалок бўлди, яна бир бола оғир жароҳат олди. Толедо провинциясида эса футбол учрашувини томоша қилаётган 20 ёшлар атрофидаги йигитнинг тутқаноқ хуружидан вафот этгани маълум қилинди. Сесеня шаҳрида 19 ёшли йигит пичоқланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бундан ташқари, Памплона яқинида ниқобли шахслар бир гуруҳ ҳарбийларга ҳужум қилиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бильбаода финал учрашуви намойишини бузишга уринган 20 киши аниқланди. Валенсияда байрам вақтида полицияга тош отган икки киши қўлга олинди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:32, 20.07.2026.
Ўқилди: 1326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик