Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди.
"Биз жуда кўп ҳаракат қилдик, кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионати финалига чиқдик, аммо бу сафар натижа бермади. Мен аргентиналик эканлигимдан фахрланаман.
Финалда майдонда жамоага ёрдам беришни хоҳладим.
Жаҳон чемпионати давомида биз билан бирга бўлган, биз билан бирга бўлиш учун километрма-километр йўл босиб ўтган ва мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагида бирлашган барча одамларга раҳмат", деб ёзган Лаутаро Мартинес.
Лаутаро Испанияга қарши финал ўйинида (0-1, қўшимча вақт) захира ўриндиғида қолди. У турнир давомида еттита ўйинда учта гол урди.













