"Рома" ярим ҳимоячиси Ману Коне фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Журналист Лоик Танзининг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи учун расмий музокараларни бошлади. "Рома" клуби 25 ёшли футболчи учун 51 миллион фунт стерлинг (60 миллион евро) сўрамоқда. Франциялик футболчига "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо "қизил иблислар" пойгада "канонирлар"дан олдинда.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Коненинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган мавсумда футболчи "Рома" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида бешта ўйинда майдонга тушган.













