Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Фабрицио Романо: Родри «Реал»га ўтишни орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг Мадриднинг «Реал» клубига ўтишни хоҳлаётганини тасдиқлади.

Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган 30 ёшли ярим ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

«Родри «Манчестер Сити»дан янги шартнома таклифини олди, аммо у «Реал»ни орзу қилади ва у ерга ўтишдан катта умид қилмоқда. «Реал» эса бу трансферга тўлиқ ишончи комил бўлмаган Флорентино Перес сабабли Родри бўйича музокараларни музлатиб қўйди. Бирор ўзгариш бўлса, бу ҳақда албатта хабар бераман», — деган Романо сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Киритилди: 11:10, 21.07.2026.
Ўқилди: 1462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик