«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши эҳтимоли жуда паст.
Ишончли манбаларга кўра, янги жаҳон чемпиони «қаймоқранглилар» сафига қўшилишни жуда истарди, аммо бу келишув амалга ошмаслиги мумкин. Cadena SER хабарига кўра, трансфер эҳтимоли 0 фоизни ташкил этади. «Реал» «шаҳарликлар» ва Испания терма жамоаси юлдузини сотиб олмаслик қарорини ҳатто мундиал бошланмасидан олдин қабул қилган ва «қироллик» клубининг бу масаладаги позицияси ўзгармайди.
Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси бир йилдан камроқ вақт ичида ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt экспертлари баҳосига кўра, 30 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.













