Бугун "Газпром" компанияси раҳбари Алексей Миллер ва ФИФА Президенти Йозер Блаттер Россия президенти Владимир Путин иштирокида шартнома имзоладилар.
Унга кўра, Россия компанияси ФИФА турнирларида расмий ҳомийлар қаторидан ўрин олади. Келишув 2015-2018 йиллар давомида амалда бўлиб, Россия мезбонлигида ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати бунга киритилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, "Газпром" "Зенит" клубининг ҳомийси ҳисобланиб, яна бир қатор жамоалар, хусусан, "Челси", "Шальке-04" ва "Црвена Звезда" клубларини ҳам қўллаб-қувватлаб туради. Компания, шунингдек, 2012-2015 йиллардаги Европа Чемпионлар лигаси ва 2012-2014 йилларда УЕФА Суперкубогининг ҳам расмий ҳомийси саналади.