Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Ҳабиб Нурмагомедов Мессини ЖЧ рамзий терма жамоасига киритмади

Баҳо:
+ | -

UFC’нинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг ўз рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Ундан Лионель Мессига жой топилмади.

Дарвозабон ўрнини Жордан Пикфорд (Англия) эгаллади. Ҳимоядан Дайо Упамекано (Франция), Пау Кубарси (Испания), Жед Спенс (Англия) ва Ашраф Ҳакимий (Марокаш) жой олди.

Майдон марказига жангчи қуйидаги футболчиларни жойлаштирди: Жуд Беллингем (Англия), Родри (Испания), Ламин Ямаль (Испания) ва Майкл Олисе (Франция).

Ҳужум чизиғига Нурмагомедов Килиан Мбаппе (Франция) ва Эрлинг Ҳоландни (Норвегия) сафарбар этди, бош мураббий сифатида эса Луис де ла Фуэнтени (Испания) танлади.

Нурмагомедов Криштиану Роналдунинг дўсти ва ашаддий ишқибози ҳисобланади.

Киритилди: 14:31, 21.07.2026.
Ўқилди: 1347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик