Арне Слот ва Нидерландия терма жамоаси шартнома шартлари бўйича бир тўхтамга кела олишмаяпти. Олдинроқ «Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи миллий жамоада Рональд Куманнинг ўрнини эгаллашга асосий номзодлардан бири экани хабар қилинган эди.
De Telegraaf журналисти Валентин Дриссеннинг маълумотларига кўра, Слот ва Нидерландия Қироллик футбол уюшмаси (KNVB) ўртасида шартнома муддати бўйича келишмовчиликлар юзага келган.
Мураббий жамоани Евро-2028 якунига қадар бошқаришга тайёр, аммо KNVB унга Нидерландия терма жамоасини 2030 йилги жаҳон чемпионати охиригача бошқаришни таклиф қилмоқда.
Дриссеннинг сўзларига кўра, агар Слот билан шартномани келишишнинг имкони бўлмаса, ёшлар терма жамоасини бошқараётган Микаэль Райцигер Нидерландия терма жамоасининг бош мураббийига айланиши мумкин.













