Морган Роджерс ва "Челси" трансфер ҳужжатларини якунлади.
Аввалроқ, "Астон Вилла" ярим ҳимоячини 117 миллион фунт стерлингга сотиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 23 ёшли ярим ҳимоячи тарихдаги энг қиммат инглиз футболчисига айланади.
The Athletic нашрининг хабар беришича, Роджерс аллақачон олти йиллик шартнома имзолаган ва яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Морган янги жамоасига Австралия ва Осиё бўйлаб мавсумолди гастроль сафари давомида (28 июлдан 9 августгача) қўшилиши кутилмоқда.













