Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Италиянинг «Милан» клуби билан янги шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, 40 ёшли футболчи «россонери» билан қисқа муддатли шартнома имзолайди. Унинг клуб билан аввалги меҳнат шартномаси жорий ёзда якунланган эди.
Аввалроқ ОАВда Модрич 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Лука Модрич «Милан» сафига 2025 йил ёзида қўшилган. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 37 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотига кўра, тажрибали ярим ҳимоячининг бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.













