Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Камолиддин Тожиев: "Охиригача курашмасдан ютиб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

"Хоразм" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, учрашув бошидаёқ ўтказиб юборилган гол барибир озгина руҳий таъсир кўрсатди. Кейин ўзимизга келдик, гол урдик, яхши вазиятлар яратдик. Йигитлар бугун яхши ҳаракат қилишди, охиригача курашишди. Иккинчи голни ҳам киритдик ва яна кўплаб вазиятлар бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Энди, бу – футбол. Ҳар ўйинда шундай курашмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Бугун барча йигитлар курашиб, охиригача ўйнаб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритишди. Уларнинг барчасига раҳмат айтаман.

Ўтган учрашувда ҳам 1:0 дан кейин ҳимояга ўтиб олгандик. Ҳозир бунинг устида ишлаяпмиз, йигитлар билан гаплашяпмиз. Балки, бу озгина руҳий ҳолат билан боғлиқдир. Худо хоҳласа, бу камчиликни бартараф этамиз. Биз уларга "орқага ётиб олинглар", демаяпмиз, балки улар ҳам гол ўтказиб юборишдан қўрқишяптими, билмадим. Лекин бу жиҳат устида ишлаяпмиз, чунки кўп ўйинларда шу ҳолат кузатиляпти.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 05:58, 22.07.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик