«Рома» «Челси» ҳимоячиси Аксель Дисасининг трансфери бўйича сўров юборди.
28 ёшли футболчи январь ойида ижара асосида «Вест Хэм»га ўтган эди. Foot Mercato маълумотларига кўра, «Рома» сўров юборганидан сўнг, марказий ҳимоячи ниҳоят «Стэмфорд Бридж»ни тарк этиши мумкин.
А Серия клуби шунингдек футболчининг вакиллари билан ҳам боғланди. «Челси» эса Дисасининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Франциялик футболчининг лондонлик клуб билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













