Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Гильерме Очоа 41 ёшида фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Мексика терма жамоасининг собиқ дарвозабони Гильерме Очоа 41 ёшида профессионал футболчилик фаолиятига якун ясаганини ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

«Орзу мени шунчалик узоқларга олиб боришини ҳатто тасаввур ҳам қилмаганман. Бугун ортга ғурур билан қараб, фақат бир нарсани айта оламан: раҳмат. Оиламга раҳмат. Жамоадошларимга раҳмат. Йўлимнинг ҳар бир босқичида мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат. Мен миллионлаб инсонларнинг меҳрини ва Мексика учун бор кучимни берганим ҳақидаги ишончни ўзим билан олиб кетяпман. Биз бошдан кечирган хотираларни ҳеч ким тортиб ололмайди. Барчангизга чин қалбимдан раҳмат!» — деб ёзди Очоа.

Гильерме Очоа Мексика терма жамоаси сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, у миллий жамоа билан олтита Жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 12:02, 22.07.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик