Киевнинг «Динамо» клуби форварди Матвей Пономаренко Украина Премьер-лигасини Туркия чемпионатига алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Fotomac хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшли ҳужумчининг хизматларига Истанбулнинг «Галатасарой» клуби қизиқиш билдирмоқда. Турклар Пономаренкони юлдуз нигериялик форвард Виктор Осимхенга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. «Галатасарой» украиналик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда Пономаренко «Динамо»нинг энг яхши тўпурарига айланди. Матвей киевликлар жамоаси сафида 27 та учрашувда 17 та гол ва битта голли узамага муаллифлик қилди.













