Журналист ва телебошловчи Пирс Морган Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди.
Томас Тухель бошчилигидаги жамоа ярим финалда Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейин эса учинчи ўрин учун баҳсда Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларини қўлга киритди.
«Мен бу Англия терма жамоаси билан фахрланаман. Жамоа финалга чиқишдан атиги беш дақиқа узоқликда эди. Улар Мексикага қарши ўйинда ажойиб камбэк амалга ошириб, мен кўрган энг яхши Англия терма жамоаларидан бири бўлишди. Францияни йирик ҳисобда мағлуб этишди ва 1966 йилдан бери Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижани қайд этишди.
Жамоа ва Тухелга нисбатан айтилган танқидлар ҳаддан ташқари ошириб юборилган. Биз Евро-2028да ғолиб чиқамиз», — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, 1966 йилдан буён мундиаллардаги энг яхши натижасини қайд этди.













