Ёзги трансферлар ойнасида бир қатор футболчилар «Челси»ни тарк этиши мумкин.
The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби аллақачон жамоани тарк этиши мумкин бўлган ўйинчиларнинг нархини белгилаб қўйган. «Астон Вилла» қизиқиш билдираётган Николас Жексоннинг сотувидан «аристократлар» тахминан 65 миллион фунт стерлинг ишлаб олишни мақсад қилган. Шунингдек, жамоани бошқа ҳужумчилар — Марк Гиу ва Лиам Делап ҳам тарк этиши мумкин. Испаниялик футболчи учун клуб 25 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда, инглиз ҳужумчисининг нархи эса ҳали аниқланмаган.
Бундан ташқари, Алехандро Гарначо 50 миллион фунт стерлингга, Бенуа Бадьяшиль, Аксель Дисаси, Филип Йоргенсен, Габриэль Слонина ва Трево Чалоба эса 35 миллион фунт стерлингга баҳоланиб, трансферга қўйилган.
Қолаверса, «Челси» агар 120 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф тушса, Энцо Фернандесни, 75 миллион сўралса эса Мало Гюстони ҳам сотишга тайёр.













