Лондоннинг «Челси» клуби «Райо Вальекано» ҳимоячиси Пеп Чаваррияни ўз сафига қўшиб олиш борасидаги уринишларини давом эттирмоқда.
Unio Rayo хабарига кўра, инглиз клуби футболчининг трансфери юзасидан аллақачон икки марта расмий таклиф юборган бўлиб, уларнинг сўнггиси 25 миллион еврони ташкил қилган. Бироқ мадридликлар ўз етакчисини осонгина қўйиб юбориш ниятида эмас. «Райо Вальекано» раҳбарияти лондонликларнинг сўровларини рад этиб, ҳимоячини фақатгина унинг шартномасида кўрсатилган товон пули — 50 миллион евро тўлиқ тўланган тақдирдагина сотишини қатъий маълум қилган.
Маълумот учун, Пеп Чаваррия 2022 йилда «Сарагоса»дан 1,8 миллион евро эвазига «Райо Вальекано»га кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик ҳимоячи ўтган 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатмани ёзриб қўйган.













