Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Таниқли англиялик ҳакам Энтони Тэйлор фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Таниқли англиялик арбитр Энтони Тэйлор 47 ёшида ҳакамлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Элита даражасида ҳакамлик қилиш мен учун катта шараф бўлди, аммо босим жуда катта ва доимий эътибор ниҳоятда кучли эди. Шу сабабли, ҳозир фаолиятимни якунлаш ва ҳаётимдаги янги саҳифани интиқлик билан кутиш учун энг мақбул вақтдир», — дея Тэйлорнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Энтони Тэйлор ҳакамлик фаолиятини 2002 йилда бошлаган ва жами 831 та ўйинни бошқарган. Англиялик рефери 2022 ва 2026 йилги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2024 йилги Европа чемпионатида ишлаган. Унинг фаолиятидаги охирги ўйин ЖЧ-2026нинг 1/8 финалидан ўрин олган Испания ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлди. Бундан ташқари, Тэйлор 2020 йилда «Бавария» ва «Севилья» ўртасидаги УЕФА Суперкубоги учрашувини ҳамда 2023 йилда «Севилья» ва «Рома» ўртасидаги Европа Лигаси финалини бошқарган.

Киритилди: 12:42, 22.07.2026.
Ўқилди: 393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик