Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Гринвуд «Фенербахче» сафида еврокубоклардаги дебют ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд илк бор Истанбул клуби либосида майдонга тушди. Бу сешанба оқшомида «Фенер»нинг ўз майдонида Польшанинг «Гурник» клубига қарши ўтказилган ўйинида юз берди.

Гринвуднинг ўзи голли ҳаракатлар билан ажралиб турмади, унинг жамоаси эса ўз ишқибозлари қаршисида Андерсон Талиска томонидан урилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида кичик ғалабани қўлга киритди. Чемпионлар Лигасининг иккинчи саралаш босқичи жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд шу ёзда «Марсель»дан «Фенербахче»га кўчиб ўтган эди. Истанбулликлар ҳужумчи учун Франция клубига тахминан 39 миллион евро тўлади. Бунгача форвард ўз фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед» ва «Хетафе» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 13:22, 22.07.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик