«Манчестер Юнайтед» Adidas бренди томонидан тайёрланган 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган сафар либосини намойиш этди.
«Ёрқин кўк рангда ишланган бу тўплам ўзида одатий асосни нафис текстуралар ва нозик урғулар билан уйғунлаштирган. Бу дизайн «Манчестер Юнайтед»нинг сафар ўйинлари билан азалдан боғланиб келган аниқлик ва ишончни ўзида мужассам этади», — дейилади «МЮ» томонидан берилган расмий хабарда.
















