Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби манфаатлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» «Реал»нинг «қаймоқранглилар» учун эндиликда дахлсиз ҳисобланмайдиган ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага қизиқиш билдирди», — деб ёзди Скира.
2025/2026 йилги Испания Ла Лигаси мавсумида 23 ёшли Эдуарду Камавинга 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 11 та ўйин, 1 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.













