Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

ПФЛ қарори: «Сурхон» кейинги «уй» ўйинини ҳам рақиб майдонида ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Навбаҳор» учрашуви Термизда эмас, Наманган шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилот томонидан маълум қилинишича, «Сурхон» клуби Суперлига регламенти талабларига мувофиқ ўз вақтида уй ўйинларини ўтказадиган стадион номини тақдим этмаган.

Бундай ҳолат кетма-кет иккинчи бор кузатилмоқда. Аввалроқ 13-турдан ўрин олган «Сурхон» — «Динамо» учрашуви ҳам термизликлар стадион масаласини ўз вақтида ҳал қилмагани сабабли Самарқанддаги «Динамо» стадионига кўчирилган эди. Ваҳоланки, бунга қадар «Сурхон» клуби Термизда рақибларини қабул қила олмаслиги юзасидан Лигага расмий мурожаат йўллаган.

«Суперлига 16-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Навбаҳор» учрашуви санасига 20 кундан кам вақт қолган бўлса-да, «Сурхон» ҳозирга қадар ўз уй ўйинларини ўтказиши лозим бўлган стадион номини Лигага тақдим этмади. Ушбу ҳолат ҳамда Намангандаги стадион мавсумга тайёр эканлигидан келиб чиқиб, Лига учрашувни рақиб майдонида ўтказиш бўйича қарор қабул қилишга мажбур бўлди», — дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, Термиздаги стадион нима сабабдан бундай ҳолатга келиб қолгани ПФЛ томонидан алоҳида ўрганилмоқда. Айни вақтда Лиганинг тегишли мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Термизда бўлиб турибди. Текширув хулосалари бўйича кейинроқ расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:28, 22.07.2026.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик