«Нефтчи» клуби ҳужумчиси Алишер Одилов учун «Сўғдиёна»га қарши кечган учрашув Ўзбекистон Суперлигасидаги юбилей — 100-ўйин бўлди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужумчи фаолияти давомида ушбу 100 та учрашувни «Олимпик», «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари сафида ўтказишга муваффақ бўлган.
Одилов иштирок этган ўйинлар статистикаси қуйидагича кўриниш олган:
-
100 та ўйин: 48 та ғалаба, 26 та дуранг ва 26 та мағлубият.
Ушбу баҳсларда футболчи рақиблар дарвозасини 29 маротаба ишғол қилган.
Эътиборлиси, Алишер Одилов гол урган баҳсларда унинг жамоалари деярли мағлуб бўлмаган. У гол урган 29 та ўйиннинг 25 тасида ғалаба қозонилган, 2 тасида дуранг қайд этилган ва фақат 2 та учрашувдагина мағлубиятга учралган.













