«Барселона»нинг янги футболчиси Карим Адейеми Ла Лига томонидан кутилмаган тақиққа дуч келди. Журналист Карлос Монфортнинг хабар қилишича, футболчи каталонияликлар сафида 27-рақамда ўйнашни истаган, бироқ унга ушбу рақамни танлашга рухсат берилмаган.
Гап шундаки, Ла Лига қоидаларига кўра, асосий жамоа ўйинчилари фақат 1 дан 25 гача бўлган рақамларни олишлари мумкин. 25 дан юқори бўлган рақамлар эса фақат ёшлар жамоаси футболчилари учун ажратилган.
Шу тариқа, Адейеми ўзининг севимли рақамидан воз кечиши ва бошқа рақам танлашига тўғри келади.













