Кириш Регистрация

Салиба операция қилдирмайди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Вильям Салиба белида жарроҳлик амалиётини ўтказмайди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «Арсенал» раҳбарияти билан ўтказилган бир қатор маслаҳатлашувлардан сўнг футболчи операциядан воз кечишга қарор қилган.

Салибани белидаги муаммолар узоқ вақтдан бери безовта қилиб келмоқда. Хабар қилинишича, ҳимоячи ЖЧ-2026 турнирида ҳам жароҳат билан ўйнаган. У ярим финалдаги Испанияга қарши баҳсни (0:2) охиригача етказа олмаган эди.

Аъзойи бадани ва организмига тикланиб олиши учун имконият бериш мақсадида футболчи бир неча ойни ўтказиб юборади.

Киритилди: 17:59, 22.07.2026.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик