«Унтерхахинг»нинг собиқ бош мураббийи Свен Бендер Юрген Клоппнинг Германия терма жамоасидаги мураббийлар штабига қўшилиши мумкин, деб хабар беради BILD нашрига таяниб журналист Флориан Плеттенберг.
Манбага кўра, 37 ёшли германиялик мутахассис Клоппнинг ёрдамчисига айланади ва ҳозирда музокаралар якуний босқичда турибди. Шунингдек, мураббийлар штабидан Петер Кравиц ва Пеп Лейндерслар ҳам ўрин олиши кутилмоқда.
Клопп барча асосий тафсилотларни келишиб олган ва 2030 йилгача мўлжалланган шартномани имзолашга тайёр.
59 ёшли Юргеннинг бош мураббий сифатидаги охирги иш жойи «Ливерпуль» бўлиб, у ерда 2014 йилдан 2024 йилгача фаолият юритган.
Бендер футболчилик фаолияти давомида «Мюнхен 1860», «Боруссия Дортмунд» ва «Байер Леверкузен» клублари шарафини ҳимоя қилган.













