«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде таътилдан сўнг клубнинг Вальдебебасдаги мавсумолди машғулотларига қайтди.
Уругвайлик футболчи бош мураббий Жозе Моуриньо билан кўришишдан олдин тиббий кўрикдан ўтди.
Вальверде душанба куни машғулотларга қайтган Арда Гюлердан сўнг мавсумолди йиғинига қўшилган иккинчи терма жамоа аъзоси бўлди.
«Қаймоқранглилар»нинг янги сардорига айланиши кутилаётган уругвайлик ярим ҳимоячи учун Жаҳон чемпионати омадсиз кечди — унинг терма жамоаси гуруҳ босқичидан ўта олмаган эди.













