«Барселона» президенти Жоан Лапорта Испания терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
ЖЧ-2026 финал ўйинида Испания Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Испанлар қайдномасидан «Барселона»нинг саккиз нафар футболчиси ўрин олган эди — дарвозабон Жоан Гарсия, Эрик Гарсия, Пау Кубарси, Педри, Гави, Дани Ольмо, Ламин Ямаль ва финалда ғалаба голини урган Ферран Торрес.
«Барса»нинг саккиз нафар футболчиси жаҳон чемпиони бўлганидан жуда ҳам фахрланаман», — деди Лапорта.













