Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Барса» Альварес трансферини охирига етказишига ишонч билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Хулиан Альварес трансферини охирига етказа олишига ишонмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

«Атлетико» ҳужумчини сотишдан бош тортотганига қарамай, Каталония клуби танланган босим ва кутиш тактикаси тез орада ўз самарасини беради деб ҳисобламоқда.

«Барса» раҳбарияти футболчининг ўзи томонидан қилинадиган босим ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Манбанинг хабарига кўра, Альварес 10 август куни жамоанинг илк машғулотига чиқмаслик вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.

Аргентиналик футболчининг «Барселона»га ўтиш истагидан ташқари, 100 миллион евролик таклифнинг вақт жиҳатдан чеклангани ҳам клуб томонидан босим ўтказиш қуроли сифатида қўлланилмоқда. «Барселона» вақт ўтиши билан «Атлетико» барибир ён беришига амин.

Мадрид клуби эса ҳамон қатъий позицияни эгаллаб турибди ва ўйинчини сотишни рад этмоқда.

Киритилди: 19:18, 22.07.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик