Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Вальверде: «Моуриньо — мен жуда кўп нарса ўрганишим мумкин бўлган бўлакча инсон»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Жозе Моуриньо қўл остида ишлаш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик мутахассис шу ёзда «қироллик» клуби бош мураббийига айланди ва бир неча кундан бери «қаймоқранглилар»нинг мавсумлараро тайёргарлик машғулотларини ўтказмоқда.

«Мен Жозе Моуриньодан кўп нарса ўрганишни истайман. У ва унинг мураббийлар штаби билан ўтаётган машғулотларнинг ҳар бир сониясидан максимал даражада фойда олиш учун у берадиган ҳар бир маслаҳатга қулоқ солишга тайёрман. Футболчи ва шахс сифатида ўрганишда ва ўсишда давом этаман. Моуриньо — мен жуда кўп нарса ўрганишим мумкин бўлган бўлакча инсон», — дейди футболчининг сўзларини Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо илгари ҳам «Реал»да ишлаган — у 2010–2013 йилларда жамоани бошқарган. Шунингдек, таниқли мутахассис «Интер», «Рома», «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Бенфика» ва «Фенербахче» каби топ-клубларда мураббийлик қилган.

Киритилди: 19:38, 22.07.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик