Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Эмери Гарначони «Астон Вилла»га ўтишга қандай кўндиргани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Челси» вингери Алехандро Гарначо «Астон Вилла»га ўтишга яқин турибди. Бирмингемликлар 22 ёшли футболчини «жуда оддий» шартлар бажарилган тақдирда кучга кирадиган мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи сўнгги йилларда дуч келган танқид ва масхаралар сабабли Англиядан кетишни режалаштираётган эди. Бироқ «Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери футболчини фикридан қайтаришга эришди:

«Биз сенинг карьерангни қайта тиклашга қодирмиз», — деган испаниялик мутахассис футболчига.

Ўтган йилнинг ёзида Алехандро Гарначо «Манчестер Юнайтед»дан «Челси»га 46,2 миллион евро эвазига ўтган эди. Футболчи «кўклар» сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатма ёзиб қўйган.

Киритилди: 12:26, 23.07.2026.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик