«Тоттенхэм» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.
TEAMtalk хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилди. «Қизил иблислар» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар футболчининг трансфери бўйича таклиф юборишга тайёр.
Спенс 2022 йилда «Мидлсбро»дан «Тоттенхэм»га 14 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «шпорлар» билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, голли ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













