Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Маттеус «Олтин тўп» ҳақида: «Устунлик Дембеле томонида»

Баҳо:
+2 | -

Лотар Маттеус «Олтин тўп»нинг бўлажак соҳиби ҳақида ўз фикрини билдирди. У «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембелени асосий фаворит деб атади.

«Родри жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Аммо у ҳақиқатан ҳам энг яхшиси эдими? Кўпинча ФИФА финалдан сўнг дарҳол мукофотлаш мумкин бўлган ўйинчини танлайди. Родри 2 йил аввал Испания Еврода зафар қучганда ва ўзи «Олтин тўп»ни қўлга киритганда бўлгани каби, бу сафар ҳам жаҳон чемпиони бўлган жамоанинг дирижёри эди. Бироқ, у бу йил ҳам ушбу совринни ютишига ишонмайман», — деди Маттеус Sky Sport учун ёзган колонкасида.

Германия футболи афсонасининг фикрича, Испаниянинг ЖЧ-2026даги ғалабаси якуний курашни янада кутилмаган қилди.

«Испаниянинг жамоавий ўйини туфайли мукофотни ким олиши мутлақо ноаниқ. Мен устунликни «ПСЖ» билан яна бир бор Чемпионлар Лигасида зафар қучган Усмон Дембеледа кўраяпман».

Шунингдек, Маттеус 10 та гол билан жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган Килиан Мбаппенинг имкониятларини ҳам баҳолади.

«Мбаппе ажойиб жаҳон чемпионатини ўтказди, шу сабабли у ҳам даъвогарлар қаторида бўлади. Аммо у «Реал» билан ҳеч қандай соврин юта олмади. Агар у «Олтин тўп»ни олса, ҳайрон қолган бўлардим».

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 2026 йилнинг 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Тарихда илк бор тақдирлаш маросими Лондонда ўтказилади.

Киритилди: 13:07, 23.07.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик