«Арсенал» расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, ҳимоячи Вильям Салиба жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг клуб ихтиёрига қайтди. Лондонда Салиба тиббий кўрикдан ўтди ва унда бел жароҳати тасдиқланди.
Текширувлардан сўнг Салибага операция зарур эмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди. Бироқ футболчига шифокорлар назорати остида реабилитация жараёни талаб этилади.
«Канонирлар» Салибанинг майдонга қайтиш аниқ муддатларини ошкор қилишгани йўқ. Шу билан бирга, клуб тикланиш жараёни тез кечмаслигига шама қилди.
«Вильямнинг узоқ муддатга сафдан чиқиши кутилмоқда», — дейилади «Арсенал» хабарида.
«Арсенал» 2026/2027 йилги мавсумдаги илк ўйинини 16 август куни Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.













