Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Инсайдер 40 ёшли Лука Модричнинг «Милан» билан янги шартномаси бўйича маошини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италиянинг «Милан» клуби билан тузиладиган янги шартномага кўра йилига 4,5 миллион еврогача маош олади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди. Манбанинг маълумотларига кўра, 40 ёшли хорватиялик футболчи «россонери» билан 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган янги битимни яқин орада имзолайди.

Модрич «Милан»га 2025 йилнинг ёзида ўтган эди. Ушбу давр мобайнида у барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Нуфузли Transfermarkt интернет-порталидаги маълумотга кўра, футболчининг бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:35, 23.07.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик