«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола испанияликларнинг футболдаги муваффақиятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Испания терма жамоаси финалда Аргентинани (1:0) мағлуб этиб, ЖЧ-2026 ғолибига айланди.
«Мендан нега кўплаб баск мураббийлари бундай даражага етгани ва нега Испания жамоалари шунчалик кўп трофейларни қўлга киритилаётгани ҳақида сўрашади. Мен ҳамиша жамоавий руҳ туйғуси жуда муҳимлигини айтаман. Испанияда ҳеч қачон энг кучли атлетлар бўлмаган. Сузиш, бокс, енгил атлетикага қарасангиз, Испания одатда медаллар ютиб олмайди. Аммо жамоавий спорт турларида мамлакатимиз жуда кучли. Футбол, баскетбол, гандбол, хоккейда бизда одатда яхши жамоалар шаклланади. Биз ҳамиша жамоани биринчи ўринга қўямиз. Бунга Родрини мисол қилиш мумкин. У гол урмади, голли узатма ҳам бермади, лекин якунда улар Жаҳон чемпионатида зафар қучишди ва у турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. «Аввало жамоа» тамойили ҳамиша тарбиямизга сингдириб келинган.
Ўйлашимча, гап жамиятда бўлиши мумкин, бу фақат футбол билан чекланиб қолмайди. Менимча, ҳамма нарса худбин бўлмаганимиздагина кўнгилдагидек чиқади, шундай эмасда? Якунда имконияти камроқ бўлганларнинг манфаатларини ҳаммасидан устун қўйсангиз шундай бўлади. Футболда ҳам худди шундай. Майдонга тушмаётганлар, академиядан келганлар, камроқ маош оладиганлар... Буни жамият билан бевосита солиштириш мумкин», — деди Ираола.













